“Ўзбекгидроэнерго” АЖ коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий мувофиқлик ва халқаро сертификатларни қайта қўлга киритди
Куни кеча “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва “Management Certification” халқаро сертификатлаштириш ташкилоти вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.
Унда “Ўзбекгидроэнерго” АЖга ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши кураш бошқарув тизими” бўйича миллий мувофиқлик ва халқаро сертификатлар топширилди.

Таъкидлаш керакки, 2021 йилда жамият фаолияти “Management Certification” томонидан аудитдан ўтказилган ва ISO 37001:2016 бўйича сертификатлар қўлга киритилган эди.
2024 йил ноябрь ойида яна бир бор аудит ўтказилиб, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ халқаро сертификатларини қайта қўлга киритди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати маълум қилди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА