Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ: 2023-2030 йилларда Сурхондарё вилоятида 81 та лойиҳа асосида янги қувватлар ишга туширилади
17:14 / 2023-06-23

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизда электр энергияси тармоғини жадал ривожлантириш, барқарор ва узлуксиз электр энергиясини ишлаб чиқариш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ҳамда гидроэнергетика соҳасида янги ГЭСларни ишга тушириш, мавжудларини изчил модернизация қилиш борасида режали ва кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мазкур ташкилот юртимизда табиий сув энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш, янги ГЭСларни қуриш, мавжудларини модернизация қилиш борасида инвестициявий лойиҳаларни татбиқ этишга асосий эътибор қаратаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.  

Сурхондарё вилоятида мавжуд гидроэнергетик салоҳиятдан самарали фойдаланиш, янги қувватларни ишга тушириш йўналишида жамият томонидан босқичма-босқич амалий ишлар қилинаётир.  Хусусан, 2023-2030 йилларда Сурхондарё вилоятида 81 та лойиҳа асосида 601,4 МВт, йиллик 2 038,2 миллион кВт.соатга тенг янги қувватларнинг ишга туширилиши режалаштирилган.  

[gallery-12470]

Жорий йилда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан биргина Сурхондарё вилоятида 6 та лойиҳа асосида 184,1 МВт қувват ишга туширилади. Аҳамиятлиси, ушбу ресурслар табиий ва қайта тикланувчан ҳисобланиб, мамлакатимиз энергетика соҳасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади. ГЭСлар томонидан экологияга ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда, барқарор энергия ишлаб чиқарилиб, вилоят саноат корхоналари, турли идоралар ва маҳаллий аҳолига етказиб берилади.  

Бугун, 23 июнь куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан “Тўпаланг ГЭС” унитар корхонасига мамлакатимизнинг нуфузли ва етакчи ОАВ вакиллари, хорижий журналист ва блогерлар учун ташкил этилган пресс-турда ана шундай янгилик ва келгуси режалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.  

Таъкидланганидек, “Тўпаланг ГЭС”нинг янгиланган қуввати 175 МВт бўлса (аввал 30 МВт), қолганлари микро ва кичик ГЭСлар ҳамда сув юзасида турувчи кинетик турбинали микро ГЭСлар ҳисобига тўғри келмоқда.  

Ҳозирги кунда янги истиқболли лойиҳа асосида 16 МВт бўлган “Зарчоб-3” ГЭС қурилиши бўйича дастлабки ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, истиқболли лойиҳалар асосида кейинги йилларда Тўпаланг дарёсининг юқори қисмида жами 20 та лойиҳа асосида қуввати 264 МВт бўлган “Юқори Тўпаланг ГЭС”лари қурилади.  

Шунингдек, пресс-тур доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ОАВ вакиллари билан мулоқот ўтказди.  

Жонли ва қизиқарли кечган мулоқот давомида бошқарув раиси  “Тўпаланг ГЭС” УК фаолияти, ундаги инсон омилисиз бошқарилувчи замонавий технологиялар, ГЭСда ўрнатилган “ақлли бошқарув тизими”га тўхталиб ўтди.  

–“Тўпаланг” сув омбори ҳажмини ошириб бориш, сув омбори хавфсизлигини таъминлаш борасидаги илғор тизимларни ўрнатиш муҳим вазифалардан. Таъкидлаганимиздек, Тўпаланг дарёси сувидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” кичик ГЭСлари барпо этилди. Ҳозирги кунда янги истиқболли лойиҳа асосида 16 МВт бўлган “Зарчоб-3” ГЭС қурилиши бўйича дастлабки ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, истиқболли лойиҳалар асосида кейинги йилларда Тўпаланг дарёсининг юқори қисмида жами 20 та лойиҳа асосида қуввати 264 МВт бўлган “Юқори Тўпаланг” ГЭСлари қурилади. Ушбу жараёнда эса жамият томонидан хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган микро ГЭСларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятида жами 55 та лойиҳа асосида жами қуввати 25,8 МВт бўлган лойиҳалар ишга туширилади. Шундан 2023 йилда 8 та лойиҳа асосида жами қуввати 10,1 МВт бўлган янги лойиҳалар ишга туширилиб, аҳолига тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу борада жамият томонидан қуввати 9,1 МВт бўлган 5 та лойиҳа, хусусий сектор томонидан янги 3 та лойиҳа – қуввати 1 МВт бўлган микро ГЭСлар қурилиши кўзда тутилган, – деди журналистлар билан мулоқот чоғида бошқарув раиси.  

Энг муҳими, ушбу ишлар натижасида 582 миллион м3 табиий газ иқтисод қилинишига эришилади. Шунингдек, 1 минг 560 та янги иш ўрни яратилиб, 850 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланади.  

Президентимизнинг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида “Тўпаланг” сув омборидан ичимлик суви тармоғи тортиш бўйича кўрсатмаларига мувофиқ, ҳозирги кунда вилоятнинг 11 та туманида амалий ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда. Бу жуда мураккаб лойиҳа бўлиб, даставвал “Тўпаланг” сув омборининг қуйи қисмида босимни сўндириш, сувни тозалаш ва тарқатиш иншоотлари қурилмоқда. “Тўпаланг” сув омборидан олинган сув аввал асосий иншоотга қуйилади, кейин эса магистрал қувурга узатилади.  

Лойиҳага кўра, “Тўпаланг” сув омбори туманлардаги сув тақсимлаш узелларигача жами 361 километр қувур тортилади. Бу тизим самарасида Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 1,7 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 138 миллион доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. Уни 2024 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда.  

Мулоқот якунида жамият бошқаруви раиси журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб берди.    

Мухтасар айтганда, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ мамлакатимизнинг табиий сув ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда, халқимиз хонадонларидаги ёруғлик манбаи барқарорлигини, аҳолини қайта тикланадиган, экологик тоза ва арзон электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш жараёнига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА