English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекча гапирадиган AI банк тизимида ишга тушади
11:13 / 2026-02-16

Марказий банк AI Challenge доирасида сунъий интеллект ечимларини амалиётга жорий этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки AI Challenge (Gov Challenge: AI Connect) хакатони доирасида илгари сурилган инновацион ғояларни реал лойиҳаларга айлантириш босқичига ўтди.  

Тадбир якунларига кўра “Global Move” ва “Balcom Soft” стартаплари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Мазкур ташаббус банк тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш, ички жараёнларни автоматлаштириш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган бўлиб, Президентнинг тегишли фармони ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

AI Challenge доирасида танлаб олинган ечимларнинг биринчи йўналиши — миллий Speech-to-Text (STT) моделини ишлаб чиқиш ва банк тизимига интеграция қилишдан иборат. Ушбу технология мурожаатларни тезкор қайта ишлаш, колл-марказ фаолиятини оптималлаштириш ҳамда ички ҳужжатлаштириш жараёнларини автоматлаштириш имконини беради.

Иккинчи йўналиш эса RAG (Retrieval-Augmented Generation) технологиясига асосланган виртиуал ассистентни синовдан ўтказишни назарда тутади. У норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиб, манбага таянган аниқ жавобларни шакллантиради. Бу эса ходимларнинг ахборотга тезкор киришини таъминлаб, қарор қабул қилиш самарадорлигини оширади.

Барча ечимлар Марказий банкнинг ички серверларида (on-premise) жорий этилади. Маълумотлар махфийлиги ва банк сири тўлиқ таъминланади.

Мазкур меморандумлар AI Challenge доирасида илгари сурилган ғояларнинг реал тизимларга татбиқ этилаётганининг ёрқин намунаси бўлиб, маҳаллий стартапларни қўллаб-қувватлаш ҳамда банк тизимини замонавий интеллектуал инфратузилмага ўтказиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Ш.Маматуропова, ЎзА