Ўзбек жанг санъатида мамлакат кубоги баҳслари ўтказилди
Чирчиқ шаҳрида ўзбек жанг санъати бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан 800 нафарга яқин спортчи "Мерган чавандоз", "Мерган спортчи"," Темурийлар беллашуви" йўналишлари бўйича куч синашди.
Муросасиз ўтган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, 2-ўрин Сирдарё вилояти ва 3-ўрин Тошкент шаҳри ва Жиззах вилояти жамоаларига насиб этди.
Барча вазн тоифаларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган спортчилар медаль ва дипломлар билан тақдирланди.
Т.Рўзиев, ЎзА