Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат кубоги соҳиблари аниқланди
10:25 / 2025-08-25

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида Ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги ташкил этилди.

Мамлакат кубоги баҳсларида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан 900 нафарга яқин иштирокчилар "Комплекс машқ", "Темурийлар жанг усули", "Жамоавий кўргазмали чиқиш" ва "Ассалом тонг" йўналишлари бўйича куч синашди. Беллашувлар якунига кўра, ёшлар ўртасида Андижон вилояти, ўсмирлар ёш тоифасида Тошкент вилояти, катталар орасида эса Тошкент шаҳри жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи поғонадан жой олди ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА