Ўзбек замонавий адабиётини хорижий тилларга таржима қилиш ва чет мамлакатларда тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган конференция
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Слово” электрон альманахи тақдимоти ҳамда “Ўзбек замонавий адабиётини хорижий тилларга таржима қилиш ва чет мамлакатларда тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзуида II республика конференцияси ўтказилди.
Конференция Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.
[gallery-5211]
Отабек МИРСОАТОВ (сурат),ЎзА