French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек ёзувчиси Қўчқор Норқобилнинг асарларини Сербияда эътироф этишмоқда
08:10 / 2023-04-02

Таниқли ўзбек ёзувчиси Қўчқор Норқобилнинг "Олисдаги тасодиф" деб номланган яна бир китоби Сербияда чоп этилди. Бунгача ушбу мамлакатнинг бир қанча адабий босма ва электрон нашрларида қатор ҳикоялари ҳамда "Galaxianis" нашриётида "Кўзларингни кўргани келдим" (2021 й) деб номланган китоби серб тилида эълон қилинган эди.

— Ўзбек ёзувчисининг Сербиядаги қатор нашрларда чоп этиб келинаётган асарлари ва дастлабки китоби адабиётшунослар ҳамда серб ўқувчиларининг эътиборини тортди. Адибнинг иккинчи китоби "АСОглас" нашриётида босмадан чиқди. Ушбу ишда муносиб ҳисса қўшгани ва китобни алоҳида эътироф этиб, қўллаб-қувватлагани учун халқлар ўртасида адабий алоқалар тикланишида  муносиб ҳисса қўшиб келаётган ношир, муҳаррир Деан Спасоевич ва унинг рафиқасига миннатдорлик билдираман. Шунингдек, сўнгги жумласига қадар ўқувчини ўзида тутиб туроладиган ҳикоялар муаллифи Қўчқор Норқобилга китобни серб тилига таржима қилишимда ишонч билдириб, розилик бергани учун ташаккур айтаман, – деб ёзади китоб мутаржими, ўз ватанида таниқли адиба ва таржимон, профессор Валентина Новкович.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек ёзувчиси Қўчқор Норқобилнинг "Олисдаги тасодиф" китоби бу адибнинг Сербияда чоп этилаётган иккинчи асаридир. Бундан олдинги асари — "Кўзларингни кўргани келдим" китоби серб адабий жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган эди.

ЎзА