Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек ёзувчиси Қўчқор Норқобил "Чингиз Айтматов" медали билан тақдирланди
13:53 / 2023-10-01

Қозоғистоннинг Бурабай шаҳрида шу йилнинг 25 - З0 сентябрь кунлари XII Евросиё адабий фестивали ва Халқаро китоб форуми бўлиб ўтди. Мазкур адабий анжуманда дунёнинг 30 дан зиёд давлатидан келган ёзувчи-шоир, рассом ва санъаткорлар иштирок этишди. Фестиваль доирасида бўлиб ўтган халқаро адабий танловда финалга чиққан 100 нафардан зиёд адиб ва шоирлар орасида адабиётнинг турли жанрлари бўйича ҳайъат ва иштирокчилар ҳамкорлигида ғолиблар аниқланди.

Танловда таниқли ўзбек адиби ва драматурги,  Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти доценти Қўчқор Норқобил кичик проза йўналиши, ҳикоячилик бўйича ғолиб деб топилди ва фестивалнинг энг нуфузли мукофоти Халқаро Иссиқкўл форумининг "Чингиз Айтматов" медали билан тақдирланди.  

 

ЎзА