Бугун пойтахтимизда Марказий Осиё миқёсидаги энг йирик, нуфузли ёшлар конференцияси – БМТ Тошкент халқаро модели (TIMUN 2025) иш бошлади.
Мазкур лойиҳа ҳар йили Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ташаббуси билан БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида анъанавий тарзда ташкил этилади.
Жорий йиғинда долзарб халқаро масалаларни муҳокама қилиш учун мамлакатимиз ва хорижий давлатлардан 400 га яқин ёш делегат тўпланди.
Қайд этиш жоиз, TIMUN ёшлар учун дипломатия, халқаро муносабатлар соҳасилда самарали мулоқот ўрнатиш учун қулай майдон.
2012 йил, ташкил этилгандан буён анжуман БМТ тузилмалари, давлат ташкилотлари, ривожланиш бўйича халқаро ҳамкорлар томонидан изчил қўллаб-қувватланмоқда ва тан олинмоқда.
Бу гал конференция кун тартибидан превентив дипломатияда тинчлик ва хавфсизлик, сунъий интеллектни жорий этиш ва ёшлар бандлиги ўртасидаги мутаносиблик, барқарор ривожланиш мақсадларида яшил энергетика ва табиий ресурслардан доимий фойдаланишни тарғиб қилиш каби долзарб мавзулар ўрин олган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/S57l2js2pC8" title="O`zbek yoshlari ovozi baralla yangramoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА