Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек ва тожик маҳсулотларининг икки мамлакат бозорларига кириб келишига кенг йўл очилади
12:23 / 2022-04-27

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Ш.Кабир билан учрашди.

Учрашув чоғида инвестициялар, саноат, савдо ва транспорт соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил июнь ойида Тожикистон Республикасига ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.  

Томонлар инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, амалдаги тариф ва нотариф чораларни изчил бекор қилиб бориш ҳамда ўзбек ва тожик маҳсулотларининг икки мамлакат бозорларига кириб келишига кўмаклашиш орқали саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро савдони ривожлантириш шароитларини яхшилаш бўйича биргаликдаги ишларни фаоллаштиришга келишиб олди.  

Конструктив мулоқот юзага келаётган масалаларни белгилаб, уларни ҳал қилиш юзасидан мақбул ечимларни ишлаб чиқиш имконини берди. Амалга оширилаётган лойиҳаларни, шунингдек, ўзаро манфаатли иқтисодий шерикликни кенгайтиришнинг янги йўналишларини илгари суриш бўйича навбатдаги қўшма тадбирлар режалаштирилди.  

ЎзА