Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек–туркман товар айирбошлаш ҳажми беш баробар ошган
12:40 / 2022-04-27

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Туркманистон саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири Б.Аннамамедовни қабул қилди.

Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий шериклик кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсаётганини таъкидлади.  

Сўнгги 4 йил ичида ўзбек-туркман товар айирбошлаш ҳажми 5 баробар ошгани, 2021 йилда эса ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 65 фоизни ташкил этгани қайд этилди.  

2021 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган олий даражадаги тадбирлар якунлари бўйича имзоланган бир қатор савдо шартномалари бугунги кунда ҳаётга татбиқ этилмоқда. Икки мамлакат ҳудудларида жойлашган ишлаб чиқариш объектларини жалб қилиб саноат кооперациясини фаоллаштириш ва тўлиқ қўшилган қиймат занжирларини яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.  



Ўзбекистон ва Туркманистон иқтисодиётларининг рақобатбардош устунликлари асосида ажратиб олинган янги истиқболли йўналишларда саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди. Ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш механизмлари кўриб чиқилди.  

Томонлар саноат кооперациясининг янги лойиҳаларини ва савдо шартномаларини ишлаб чиқиш мақсадида икки мамлакат ҳудудлари маъмурияти фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтиришга келишиб олдилар.  

Озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишида тажриба алмашиш учун Ўзбекистон ва Туркманистон вазирлик ва идоралари делегацияларининг ташрифларини ташкил қилишга ўзаро тайёрлиги билдирилди.  

Учрашув якунида икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларида конструктив ҳамкорликни давом эттириш ҳамда юзага келаётган масалалар устида ишлаш ва уларни биргаликда ҳал қилиб бориш юзасидан келишилди.  


 ЎзА