Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили-қалбим таржимони (+видео)
11:17 / 2025-10-17

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири ТМС - Технология, менежмент ва коммуникация институтида “Маърифат улашиб“ лойиҳаси доирасида "Ўзбек тили-қалбим таржимони!” мавзусидаги бадиий-кеча ўтказилди. Шунингдек ушбу тадбир давомида "Ўзбек тили-қалбим таржимони" мавзусида эсселар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш масалалари бўйича маърузалар тингланди. Шунингдек, адабий-бадиий кечада фаол талабалар томонидан ўзбек тилини улуғловчи куй, қўшиқ, шеър ва ғазаллар ижро этилди.

Бу каби тадбирларни ўтказиш ўзбек тилининг ёшлар онгида ва ижтимоий ҳаётда обрў-эътиборини ошириш, саводхонлик даражасини шакллантириш ва ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/C064hGU-87Q" title="O‘zbek tili-qalbim tarjimoni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, 

Нишонбой Абдувоитов, ЎзА