Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили ўқитувчилари учун танлов
16:53 / 2021-09-16

Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, жумладан, ҳар жиҳатдан билимли, салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш, ўқитувчи-мураббийларни қўллаб-қувватлаш, улар учун етарли шарт-шароитлар яратиш, соҳа вакилларини ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан рағбатлантирилаётгани ўз самарасини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўзбек тили фани ўқитувчилари орасидан маҳоратли, ташаббускор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг таълим сифатини оширишга қаратилган ғояларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда ўзбек тилининг давлат тили сифатида ўқитилиши бўйича замонавий ёндашувларни қўллашга қаратилган амалий ишланмалар кўламини кенгайтириш мақсадида «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови эълон қилинган эди.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти, Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази ҳамкорлигида  ташкил этилган танловнинг  туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.  

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ўтказилган танловда 140 нафардан ортиқ  она тили, ўзбек тили фани ўқитувчилари иштирок этди. Туман халқ таълими бўлими мудири Д.Араловнинг таъкидлашича, танлов ҳар жиҳатдан билимли, салоҳиятли номзодларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Қизғин мунозараларга бой бўлган танловнинг биринчи босқичида мантиқий-таҳлилий тест саволларидан юқори балл тўплаган 101 нафар  ўқитувчи танловнинг иккинчи босқичига йўлланма олди.

                         

 

Салимахон Қодирова,

Янгиқўрғон туманидаги 1-сонли мактабнинг

она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

ЎзА