Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили олдида ҳали қарздормиз (+видео)
12:24 / 2025-10-21

Ҳар бир миллатнинг ўзлиги аввало тилида намоён бўлади. Ўзбек тили ҳам мамлакат, халқ мустақиллигининг рамзларидан бири сифатида жаҳон майдонида нуфуз топди. Уни ардоқлаш, ёйиш, тарғиб қилиш ўзини Ўзбекистон фуқаросиман деган ватандошларнинг муқаддас бурчи.

Бугун Фарғонада буюк аждодимиз Алишер Навоий ҳайкали пойида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун нишонланди. Унда сўзга чиққанлар давлат раҳбарининг Бирлашган миллатлар ташкилоти юксак минбаридан туриб ўзбек тилида сўзлаганлари тарихий воқеа эканини, тилимиз ривожи учун ҳар бир фуқаро янада кўпроқ ҳисса қўшиши зарурлигини алоҳида қайд этдилар.

Тадбирда ёзувчи, шоир, олимлар, ҳазрат Навоий сиймосидаги актёрлар она тилимизнинг аҳамияти ҳақида гапирдилар. Шу нарса таъкидландики, ҳалигача тилга беэътибор бўлиш ҳоллари учрайди. Икки ёзувлик эса тил ривожига салбий таъсир кўрсатаётгандек.

– Рус тилини яхши билганлар ўзининг тилини яхши биладиганлардан кўра устунроқ бўлган даврларни кўрдик. Ўзбек тили олдида ҳали ҳам қарздормиз деб ўйлайман, – дейди Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси Ҳамиджон Раҳимов. – Ўзбек тилига ҳурматни оиладан бошлашимиз керак. Кўчаларни хорижий тилларда ёзилган пештоқ ёзувлари босиб кетди. Бу ғарбга тақлиддир балки. Ёзувлар ўзимизнинг ўзбек тилида ёзилганида кўпроқ жозибадор  бўларди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан барча юртдошларимизни табриклайман. Тилимизнинг азизлиги бардавом бўлсин.  

[gallery-25833]

Тадбирда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари тилимизга асос солган ва “якқалам” қилган бобомиз Алишер Навоий ҳайкали пойини гулчамбарларга тўлдирдилар.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/4T3EykVZEEY?si=DFgzjG6Tm7tv-Z8U" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(видео, сурат).

ЎзА