Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли
«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти Бошқарувида 21-октябрь -- Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан «Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида илмий тадқиқотчилар, тилшунослар, Жамият Бошқаруви раҳбарлари, департаментлар раҳбарлари иштирок этди. Тадбирни ҳудудий филиаллар ва туман ва шаҳарлардаги суғурта марказлари ходимлари видеоконференс алоқа орқали кузатиб бордилар.
Тадбирда ўзбек тилининг келиб чиқиши, ривожланиш тарихи, давлат тили мақоми берилишидаги мураккабликлар ҳақида фикр билдирилди. Шунингдек, ҳужжатларда ўзбек тили имкониятларидан кенг фойдаланиш, сўзларни тўғри қўллаш каби давлат тилида иш юритишга доир тавсиялар берилди.
ЎзА