French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили байрами кенг нишонланди
17:45 / 2021-10-21

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланди. Хусусан, Чирчиқ шаҳрида ташкил этилган байрам тадбирида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, зиёлилар, ёзувчи-шоирлар, Маънавият-маърифат марказининг туман-шаҳар бўлимлари вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбир қатнашчилари буюк шоир, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Ёш ижодкорлар томонидан она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди.

Маросимдан сўнг “Кимёгарлар” маданият саройида ўтказилган маърфий тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов сўзга чиқиб, она тилимизнинг жамият ва халқ ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз юритди.  

Таъкидланганидек, Президентимизнинг Ўзбек тили байрами муносабати билан халқимизга байрам табригида она тилимизни ривожлантиришга оид долзарб масалалар устувор вазифа сифатида белгилаб берилгани, вилоятда ўзбек тилининг нуфузини янада юксалтириш, айниқса, ёш авлодни тарбиялашда миллий қадриятларимизга алоҳида эътибор қаратиш муҳимдир.

Тадбирда Давлат тили бўйича иш юритишни самарали йўлга қўйган туман ва шаҳар хокимлари рағбатлантирилди.

Мақомчи ансамбли, санъат мактабининг иқтидорли ёшлари, ўзбек эстрада хонандаларининг чиқишлари байрамона кайфият бағишлади.

 

А.Мусаев, ЎзА