Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили байрами кенг нишонланди (+видео)
16:10 / 2025-10-21

Бухорода  21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан байрам тантаналари буюк шоир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий бюсти пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимизнинг “Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу қарор мамлакатимизда давлат тилининг нуфузи ва мавқеини мустаҳкамлаш, уни ҳаётнинг барча жабҳаларида тўлиқ жорий этиш, шунингдек, ёш авлодда она тилига ҳурмат ва садоқат туйғусини кучайтиришга қаратилганини таъкидлади. 

[gallery-25838]

Тадбир кенг қамровли, мазмунли бўлиб, бундан 36 йил муқаддам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлганлиги, “Давлат тили ҳақида”ги Қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратганлиги таъкидланди.

Тадбирда намойиш этилган бадиий-мусиқий композицион дастур байрам руҳиятини янада оширди. Ўзбек тилига бағишланган шеърлар ўқилди, қўшиқлар ижро этилди. Айниқса, вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан саҳналаштирилган саҳна намойиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди. 

Ўзбек тили байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танлов ҳамда викториналар шаҳар ва туманларда давом этмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/yfID_xpFZBQ" title="O‘zbek tili bayrami keng nishonlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.