Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили барчамизни бирлаштиради! (+видео)
18:01 / 2025-10-21

Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси қошидаги миллий маданий марказлар павильонида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Ўзбек тили барчамизни бирлаштиради!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Дастлаб тадбир иштирокчилари миллий маданий марказлар павильонида ташкиллаштирилган замонавий ўзбек адабиёти намуналари кўргазмалари билан танишди. Шундан сўнг миллий маданий марказларнинг фаол ёшлари иштирокида ўзбек тилига бағишланган қизиқарли викториналар ўтказилди.

[gallery-25894]

Тадбирнинг асосий қисмида қўмита раиси К.Сариев нутқ сўзлаб, ўзбек тилининг бой тарихи ва бугунги кунда унинг софлигини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. 

Тадбир давомида Қўмита томонидан ўтказилган “Ўзбек тилига бағишланган энг яхши шеър ижрочиси” ҳамда “Ўзбек тилида ижро этилган энг яхши қўшиқ” танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Тадбирнинг бадиий қисмида эстрада хонандалари ва миллий маданий марказларнинг ҳаваскор жамоалари иштирокидаги чиқишлар барчага ўзгача кайфият бағишлади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3z7tSwXdgLo" title="O‘zbek tili barchamizni birlashtiradi!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, Ҳ.Баянов (видео), У.Тўхтаев (монтаж), Р.Назарматов (сурат), ЎзА