Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек спортининг янги юксалиш даври - “Президент олимпиадаси” бошланди
11:12 / 2025-11-24

Бугун, 24 ноябрь куни пойтахтимизда янгича тизимда ташкил этилиши йўлга қўйилган “Президент олимпиадаси” мусобақаларининг финал босқичи баҳслари бошланди.

Ўйинлар низомига мувофиқ, бугун Олимпия шаҳарчасида бокс, эркин ва аёллар кураши, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турлари марказида оғир атлетика, гимнастикага ихтисослаштирилган республика болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари мактабида бадиий гимнастика мусобақаларининг илк беллашувлари бўлиб ўтади.

26 ноябрдан юнон-рум кураши ва енгил атлетика, 30 ноябрдан баскетбол(3х3) ўйинлари, 2 декабрдан стол тенниси мусобақалари ўтказилишига старт берилади.

Мусобақаларда 15-17 ёшдаги мамлакатимизнинг ёш ва умидли спортчилари иштирок этади.

Кеча кун мобайнида Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, тегишли спорт федерациялари ҳамда ўйинларни ўтказиш ташкилий қўмитаси аъзолари “Президент олимпиадаси”да иштирок этадиган ҳудудий жамоаларни белгиланган манзилларда тантанали кутиб олишди.

Шунингдек, кеча бир қатор спорт турларида қуръа ташлаш маросимлари, ҳакамлар, мураббийлар ва жамоа раҳбарлари иштирокида мандат комиссиясининг йиғилишлари ўтказилди.

Айтиш лозим, уч босқичдан иборат “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг минтақа босқичида 6 минг 500 нафардан зиёд ҳамда Тошкент шаҳар босқичида 800 нафарга яқин спортчилар иштирок этди. Уларнинг 517 нафари бугун бошланаётган “Президент олимпиадаси”да қатнашаётганлиги ватанимиз шарафини халқаро мусобақаларда ҳимоя этадиган маҳоратли спортчиларимиз захирасига яна юзлаб талантлар келиб қўшилаётганлигидан далолат.

"Президент Олимпиадаси" мусобақаларининг ҳар жиҳатдан юқори савияда, адолатли, шаффоф ўтишини таъминлашда иштирок этадиган 27 нафардан зиёд ҳакамлар ўз навбатида мамлакатимизда комплекс мусобақаларни ташкил этиш кўникмаси, нуфузли беллашувларни бошқариб бориш кўникмаси, билими ва тажрибаси ортишига замин яратиши билан аҳамиятлидир.

Эслатиб ўтамиз, 10 та олимпия спорт турида ўтаётган “Президент олимпиадаси” мусобақалари 5 декабрга қадар давом этади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ZkAz8nyYf6U?si=Mg5GHFznBn2vYFNz" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Тўлқин Рўзиев, ЎзА