Ўзбекистонлик шоир Умид Алининг шеърлари Хитойда нашр этиладиган “Rendition of International Poetry” тўпламидан ўрин олди.
Китобга турли мамлакатларда ижод қилиб келаётган шоирларнинг шеърлари киритилган бўлиб, унга хитойлик таржимон ва шоир Зҳи Зҳанг муҳаррирлик қилган. Шоир Умид Али шеърларини ҳам айнан китоб муҳаррири хитой тилига маҳорат билан ўгирган.
Маълумот учун, Умид Али 1978 йили Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Ҳозирда ўзи туғилиб ўсган вилоятда яшаб, ижод қилади. Унинг «Дилмоҳим», «Салом, ширин туйғулар» ва «Кўкка йўл» каби шеърий ва насрий китоблари чоп этилган. «Кўнгилга сайр» номли публицистик китобидан олтмишга яқин ижодкорлар билан суҳбатлари киритилган. Умид Али кўп йиллар «Бекажон» газетасида фаолият олиб борган. Ижодкорнинг шеър, ҳикоя ва мақолалари республиканинг нуфузли вақтли нашрларида мунтазам эълон қилиниб келади.
ЎзА