"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида маърифатпарвар жадид, ўзбек шоири Хисрав — Саййид Муҳаммад Фансуруллоҳбек Худоёрхонов ҳақида маълумот берилади.
Саййид Муҳаммад Фансуруллоҳбeк Қўқон хони Худоёрхон авлодларидан бўлган. У 1872 йилда Қўқонда Худоёрхон хонадонида (Ўрдада) туғилган. Унинг отаси Худоёрхон ва онаси Маъсудахон (Оғача) бўлган. Болалиги хоннинг сарсонлик ва муҳожирлик йилларига тўғри келади. Хон Оренбург томон сафарга чиққанидан 1880 йилгача Фансуруллоҳ онаси билан Туркистон шаҳрида яшайди. Сўнг шу йили Тошкентга қайтади. Тошкентда Занжирли маҳалласида ҳаёт кечиради.
Фансуруллоҳбек дастлабки мактаб таълимини Туркистон ва Тошкент шаҳарларида олган. Рус-тузем мактабида ҳам ўқиган. Сўнг Шайхонтоҳур даҳасидаги Эшонқули Додхоҳ мадрасасида таҳсил олган.
Фансуруллоҳбек “Хисрав” тахаллуси билан ижод қилган. Туркистон ўлкасида вужудга келган жадидчилик ҳаракатида фаол иштирок этади. Мунаввар қори Абдурашидхонов билан яқин алоқада бўлиб ўлкадаги дастлабки газеталардан бўлмиш “Хуршид”, “Осиё”, “Суръат”, “Хақиқат” газеталарида ўз мақолалари билан иштирок этган. Жадид зиёлилари билан бирга Тошкент, Андижон, Қўқондаги “Тараққийпарварлар” фирқасининг шалланишига бошчилик қилган. Шунингдек, ўлкадаги хайрия жамиятлар, сиёсий ташкилотлар ташкил этилишида фаол иштирок этган.
“Хисрав” тахаллуси билан ғазал ва мухаммаслар ёзган. Унинг “Хуршид” газетасида “Сабаби тулуъи Хуршид” (1907) мақоласи нашр этилган.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Q0lRPssOa4g" title="O`zbek shoiri Xisrav — Sayyid Muhammad Fansurullohbek Xudoyorxonov " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА