Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек қизи халқаро танлов ғолиби
12:41 / 2023-12-30

Мадинабону Муҳаммадризоева 14-20 декабрь кунлари Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган "Miss International Translator” – “Халқаро таржимон хоним” халқаро танловида иштирок этиб, Гран-прига сазовор бўлди.

Мазкур танловда Италия, АҚШ, Англия, Сингапур, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия каби давлатлардан таржимон аёл-қизлар ўз ижод намунаси билан иштирок этди.  

Мадинабону Муҳаммадризоева 2001 йил 13 май куни Қашқадарё вилояти Косон туманида туғилган. 2023 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган Зомин семинарининг Республика босқичи совриндори. Унинг ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида ёзган мақолалари халқаро танловларда фахрли ўринларни эгаллаган.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган тадбирда Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид Мадинабону Муҳаммадризоевани ушбу ютуғи билан табриклади.  

 

Н.Усмонова,  

ЎзА