English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек олимларининг ҳаёти ва машаққати акс эттирилган фильм суратга олинди
12:17 / 2022-02-25

Таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Пуанкаре» асари аллақачон китобхонлар орасида ўз ўрнини топишга улгурган.

Адабиётшунослар томонидан муносиб баҳоланган ушбу асар асосида «Ўзбек телефильм» давлат муассасаси томонидан фильм суратга олинди. Тез орада томошабинлар эътиборига ҳавола қилиш режалаштирилган.

Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев сценарийси асосида суратга олинаётган ушбу кинокартинада бир ўзбек олимининг ҳаёти, соҳа фидойиларининг машаққати намойиш этилади. 

Баҳодир исмли аспирант йигитнинг илм-фанга, хусусан, математикага бўлган катта қизиқиши, бу йўлдаги изланишлари ва қийин кечган ҳаёти очиб берилади. Фильм режиссёри Музаффархон Эркиновнинг айтишича, ушбу картинада катта ижодий жамоа меҳнат қилган. 

Асардаги ҳар бир образ учун маҳоратли актёрлар танлаб олинган. Тасвирга олиш жараёнлари қарийб 2 ой давом этиб, айни кунларда эса фильм қаҳрамонларига овоз бериш ишлари қизғин паллада.

– Узоқ кутилган «Пуанкаре» фильмимизни ва ниҳоят, дубляж жараёнига етиб келдик, – дейди Музаффархон Эркинов. – Мана шу якунловчи жараёндан кейин фильмимиз тўлиқ тайёр бўлади. Асарда ўзбек олимларининг дарди бор. Картинада таниқли актёрлар Дилором Каримова, Муҳаммадали Абдуқундузовни янги қиёфада кўриш мумкин. Фильмни суратга олиш ишлари Тошкент шаҳрида ва Киев шаҳрида давом этди.

Маълум бўлишича «Пуанкаре» фильми бир қатор халқаро кинофестивалларга жўнатилиши ҳам кўзда тутилган.



Д.Маматова, ЎзА