Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек олими Чингиз Айтматов номидаги мукофот билан тақдирланди
08:54 / 2022-10-29

Самарқандда ўтказилган МДҲ Парламентлараро ассамблеяси сессиясидаги тадбирлар доирасида тақдирлаш маросимлари ҳам бўлиб ўтди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддиновга Чингиз Айтматов номидаги мукофотни бериш тўғрисида ассамблея кенгашининг қарори қабул қилинди.

Ялпи мажлисда олимга мукофотни Қирғизистон Республикаси делегацияси раҳбари Нурланбек Шакиев топширди.

Шуҳрат Сирожиддинов матншунослик ва адабиётшунослик соҳасида йирик олим сифатида танилган, ўзбек мумтоз адабиёти, диншунослик ва таржима назариясига оид қатор илмий асарлар муаллифи. Олим 140 дан ортиқ илмий мақола, 16 монография ва ўқув қўлланмалари тузган.

- Чингиз Айтматовдек улуғ ёзувчи номи билан боғлиқ мукофотни олиш жуда катта шараф, - деди Ш.Сирожиддинов.  -  Камтарона хизматларим шундай мукофотга лойиқ кўрилганидан жуда мамнунман. Халқларимиз бой маданиятини тарғиб этиб, дўстлик ва тинчликка хизмат қилувчи фаолиятимизни янада ривожлантирамиз.

Чингиз Айтматов номидаги мукофот Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши таклифи билан 2012 йил ноябрь ойида таъсис этилган.

Мукофот ҳар йили маданият, маърифат соҳасидаги хизматлари, гуманитар фанлар, адабиёт ва санъат ривожига, маданий меросни ўрганиш ва асраб-авайлаш, маданиятлар, миллатлар ҳамда элатларни яқинлаштириш,  ўзаро бойитиш, тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатлар ўртасидаги маънавий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳисса учун берилади.

 ЎзА