2021 йил март ойида Суэц каналида юз берган ҳодиса, яъни йирик контейнер кемасининг ҳаракат йўлини тўсиб қўйиши натижасида жаҳон савдосининг тахминан 12 фоизига вақтинча тўсқинлик юзага келгани, глобал таъминот занжирларининг заиф тузилганлигини ҳамда ташқи хавф-хатарларга юқори даражада мойил эканлигини яққол намоён этди. Ушбу ҳолат таъминот соҳасида юзага келиши мумкин бўлган ҳатто ягона техник ёки ташкилий муаммо ҳам жаҳон миқёсида кенг кўламли иқтисодий узилишлар ва нохуш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яққол намоён этди.
Шу билан бирга, мазкур воқеадан сўнг таъминот занжирларида мавжуд хатарларни олдиндан баҳолай олиш ҳамда уларни самарали бошқариш қобилиятига эга барқарор тизимларни яратиш соҳасида етук мутахассислар фаолиятининг аҳамияти кескин ошди. Бундай юқори малакали, стратегик ёндашувга эга етакчи экспертлар орасида Соҳибхон Салихов алоҳида ўрин тутади. Унинг амалий фаолияти нафақат Ўзбекистон саноатининг барқарор ривожланишига салмоқли таъсир кўрсатган, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам муваффақиятли мутахассис сифатида муносиб баҳоланган.
Бугунги кунда эришилган ютуқлар:
Соҳибхон Салихов ўз касбий фаолиятини маҳаллий даражадаги масалалардан эмас, балки халқаро миқёсдаги мураккаб вазифалардан бошлаган. Унинг фаолиятида экспорт операциялари ва халқаро логистик оқимлар асосий ўринни эгаллаган. Дастлабки босқичдаёқ у Ўзбекистон учун илк тизимли экспорт каналларини шакллантириш бўйича ташаббусларга раҳбарлик қилган. Бу жараён автомобиль саноати ва бошқа муҳим ишлаб чиқариш тармоқларини қамраб олган ҳолда, миллий корхоналарнинг янги ташқи бозорларга чиқишини таъминлаган.
«Таъминот занжирларини самарали бошқариш маҳаллий чегаралар билан чекланиб қолмайди. Бу соҳада муваффақиятга эришиш учун глобал миқёсда фикр юритиш зарур», - деб таъкидлайди жаноб Салихов.
Кўрилган чора-тадбирлар ўзининг амалий самарадорлиги билан ажралиб турди: улар ташқи иқтисодий фаолият тузилмасини сезиларли даражада ўзгартирди ва Ўзбекистоннинг халқаро логистик тармоқларга интеграциялашуви учун мустаҳкам замин яратди. Салиховнинг шахсий тажрибаси эса қабул қилган қарорларининг глобал жараёнларга таъсир кўрсата олишини ва улар янада кенг қамровли лойиҳалар учун асос бўлиб хизмат қилишини амалда исботлади.
Соҳибхон Салихов ўзининг кейинги касбий фаолияти давомида етакчи халқаро компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтирди ҳамда миллий миқёсдаги муҳим лойиҳаларда фаол иштирок эта бошлади. Унинг профессионал ёндашувида “Янги” тамойили устувор аҳамият касб этди: у “Янги Ўзбекистон” ислоҳотлари доирасида амалга оширилаётган ташаббусларда фаол қатнашибгина қолмай, балки уларнинг асосий амалга оширувчилари қаторида мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган стратегик ғоялар ва амалий ечим билан фаол ҳисса қўшди.
Хусусан, айнан Салиховнинг ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор “Автоклиника” дастури жорий этилди - бу автомобиль прототипларини бозорга чиқариш олдидан истеъмолчилар билан бевосита ўзаро алоқа асосида синаб кўришни назарда тутувчи амалиётдир. Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда нафақат янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга оид бенчмаркинг қоидаларига замонавий ёндашувни жорий этди, балки таъминот занжирлари бошқаруви маҳсулот ишланмаси жараёнига қандай узвий тарзда интеграция қилиниши мумкинлигини ҳам амалда намоён қилди. Якуний фойдаланувчилардан олинган маълумотлар харидларни режалаштириш, етказиб берувчиларни танлаш ва бутловчи қисмлар логистикасини самарали ташкил этишга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатган.
Колаверса, Соҳибхон Салихов Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа доирасида мамлакат автопаркини модернизация қилиш бўйича ташаббусга раҳбарлик қилган. Хусусан, мазкур дастур доирасида хизмат муддати тугаган Damas русумидаги автомашиналарни замонавий ва қулай Volkswagen транспорт воситаларига алмаштириш ишлари амалга оширилган. Ушбу кенг кўламли ташаббус доирасида ишлаб чиқариш қувватларини мувофиқлаштириш, таъминот занжирларини ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларни республика ҳудудлари бўйлаб самарали тақсимлаш бўйича ишлар муваффақиятли амалга оширилган.
Шу билан бирга, С. Салихов Ўзбекистон Республикаси ички бозорида янги автомобил брендларини жорий этиш йўналишида ҳам муҳим ташаббускорлардан бири сифатида фаолият юритган. Мазкур вазифани амалга ошириш мақсадида халқаро миқёсда харидларни ташкил этиш, автомобил бутловчи қисмларини локаллаштириш, тарқатиш каналларини шакллантириш ҳамда етакчи хорижий ишлаб чиқарувчилар билан стратегик ҳамкорликни қамраб олган тўлиқ қамровли тизим яратилган.

Ўзбекистонда таъминот занжирларини бошқариш соҳасини оммалаштириш:
Соҳибхон Салихов ўз фаолиятини бошлашидан аввал таъминот занжирларини бошқариш соҳаси Ўзбекистонда мустақил фан сифатида ҳам, алоҳида касбий йўналиш сифатида ҳам етарлича шаклланмаган эди. Иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ҳамда таълим муассасаларида, асосан, “логистика” тушунчаси тор маънода - юк ташиш ва омборлаш ишлари билан боғлиқ жараёнлар сифатида талқин қилиниб келинган. Бу эса таъминот занжири хом ашёдан тортиб, тайёр маҳсулотни якуний истеъмолчига етказишгача бўлган бутун жараённи ўз ичига олишини англашда муайян чекловларга олиб келарди. Мазкур ҳолатда Салихов соҳадаги илк ташаббускорлардан бири сифатида таъминот занжирларини бошқаришга тизимли, комплекс ёндашув зарурлигини илгари сурди. У мазкур соҳани мамлакатнинг рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган стратегик бошқарув воситаси сифатида шакллантириш зарурлигини илмий ва амалий жиҳатдан асослаб берди.
Соҳибхон Салихов томонидан ишлаб чиқилган «Халқаро таъминот занжири: соддалаштирилган экспорт бўйича қўлланма модули» мамлакатда ушбу соҳада яратилган биринчи амалий ўқув қўлланма сифатида тарихга кирди. Мазкур модуль таълимий мақсадлар билан бир қаторда, тадбиркорлар ва мутахассислар учун амалий фаолиятда тўғридан-тўғри қўллаш мумкин бўлган воситаларни ҳам ўз ичига олади. Жумладан, ташқи бозорларга чиқиш бўйича босқичма-босқич йўриқномалар, хатарларни минималлаштириш механизмлари ҳамда логистик жараёнларни оптималлаштиришга оид аниқ алгоритмлар модулнинг асосий таркибий қисмларидан ҳисобланади. Ушбу ёндашув натижасида ўнлаб маҳаллий тадбиркорлар халқаро бозорларга хавф-хатарсиз ва самарали тарзда чиқиш имкониятига эга бўлдилар. Шу билан бирга, тегишли давлат ташкилотлари миллий экспорт сиёсатини амалга оширишда фойдаланиш мумкин бўлган самарали амалий воситани қўлга киритди. Таъминот занжирларини бошқариш соҳасидаги етакчи экспертлар бу ташаббусни муҳим бурилиш нуқтаси сифатида баҳолаб, айнан шу даврдан бошлаб ушбу йўналиш Ўзбекистонда фан ва амалиёт кесишган нуқтада тан олина бошланганини, ҳамда академик муҳитда ҳам, ишбилармон доираларда ҳам юқори талабга эга касбий соҳага айланганини таъкидлаганлар.
Бундан ташқари, Соҳибхон Салихов таъминот занжирларини бошқариш соҳасини оммалаштиришга қаратилган фаол тарғибот ишлари билан шуғулланган. Ушбу йўналишда талабалар ва амалдаги мутахассислар учун маърузалар, семинарлар ҳамда амалий учрашувлар уюштириш орқали соҳада янги тафаккур ва профессионал ёндашувни шакллантиришга ҳисса қўшган.
Халқаро эътироф:
Соҳибхон Салиховнинг касбий фаолиятидаги ютуқлари халқаро миқёсда тан олинган бўлиб, бу эътироф бир қатор нуфузли мукофотлар ва стипендиялар билан расман тасдиқланган. Унинг ушбу соҳадаги муҳим ҳиссаси ва юқори малакали мутахассис сифатидаги мақоми Япониянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан амалга ошириладиган JDS дастури доирасидаги стипендия билан эътироф этилган. Мазкур дастур бутун дунё бўйича юз минглаб номзодлар орасидан фақат саноқли етакчи кадрларни саралаб оладиган энг рақобатбардош ва нуфузли халқаро таълим ташаббусларидан бири ҳисобланади. Ушбу стипендияни қўлга киритиш С. Салиховнинг билим ва компетенцияларини халқаро экспертлар ҳамжамияти томонидан эътироф этилганини, ва унинг глобал рақобат муҳитида муваффақиятли фаолият юритиш салоҳиятини яна бир бор тасдиқлайди.
Бунданташқари, жаноб Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги “Эл-Юрт Умиди” жамғармаси стипендиясига сазовор бўлган. Мазкур стипендия мамлакатнинг энг иқтидорлива етакчи кадрларига хорижий олий таълим муассасаларида билим ва малакасинимукаммаллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида стратегик аҳамиятга эга соҳалардатизимли ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиш имкониятини яратиш мақсадида тақдим этилади.
Ушбу мукофотлар Соҳибхон Салиховнинг логистика, таъминот занжирларини бошқариш ва оптималлаштириш соҳаларидаги салоҳияти ҳамда касбий имкониятларига нисбатан давлат даражасида намоён этилган ишонч ва расмий эътирофнинг ёрқин ифодасидир.

Касбий миссияни АҚШда давом эттириш:
Ҳозирги кунда Соҳибхон Салихов Америка Қўшма Штатларида ўзининг касбий фаолиятини янада кенгайтириб, глобал миқёсдаги ташаббус ва лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Унинг асосий фаолият йўналишлари таъминот занжирларини рақамлаштириш ва оптималлаштириш, инновацион логистика ечимларини жорий этиш, шунингдек, глобал етказиб бериш тизимларининг самарадорлиги ва барқарорлигини оширишга қаратилган таҳлилий инструментларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Ушбу ташаббуслар нафақат Салиховнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, балки таъминот занжирларини бошқариш соҳасининг жаҳон миқёсидаги ривожланиши учун янги йўналиш ва имкониятларни очиб бермоқда.
«Шу билан бирга, мен ўзимнинг шахсий лойиҳаларим устида ҳам изчил иш олиб бормоқдаман. Айни пайтда таъминот занжирларини бошқариш мавзусига бағишланган монография тайёрлаяпман. Бу иш Ўзбекистонда ушбу йўналишдаги илк комплекс тадқиқот сифатида эътироф этилиши мумкин. Бундан ташқари, маҳсулотларни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг ташкилот ички жараёнларидаги ҳаракатини бошқаришга қаратилган оригинал дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Мен учун назарий билимларни амалиёт билан боғлаш ва фан ҳамда ишлаб чиқариш ўртасида самарали уйғунликни таъминлаш жуда муҳим. Шу сабабли, мен тайёрлаётган лойиҳалар фақат академик доирадагина эмас, балки амалий саноат муҳитида ҳам реал қиймат ва фойдага эга бўлиши керак, деб ҳисоблайман», - деб таъкидлайди Соҳибхон Салихов.
Соҳибхон Салихов ўзининг амалий фаолияти орқали миллий даражадаги эксперт халқаро миқёсда ушбу соҳанинг етакчилари қаторига қўшила олишини яққол намоён этмоқда. У таъминот занжирларини бошқариш соҳасида бутун саноат тармоқлари ривожи учун янги истиқбол ва имкониятларни очиб бермоқда. Мазкур йўналишдаги илк ўзбекистонлик мутахассислардан бири сифатида у илмий асосланган ёндашувни амалий тажриба билан самарали тарзда уйғунлаштириб, соҳанинг стратегик ривожланиши учун янги методологик йўналишлар ва мезонларни шакллантирмоқда.
Гулноза Саидова