Ўзбек мусиқа санъати ривожига халқаро маданий жараёнларнинг таъсири
Муяссархон АЧИЛДИЕВА Катта ўқитувчи Фарғона давлат университети Фарғона, Ўзбекистон muyassar1903@gmail.com Orcid: 0000-0002-0363-045X
Аннотация
Ушбу мақолада ўзбек мусиқа санъатининг жаҳон маданий жараёнлари таъсиридаги ривожланиши таҳлил қилинган. Мақолада глобал маданий интеграция, инновацион мусиқа йўналишлари, замонавий ахборот технологияларининг мусиқа таълими ва ижодиётига таъсири, шунингдек, миллий мусиқа анъаналарининг халқаро майдонда намоён бўлиши каби масалалар ёритилган. Шу билан бирга, ўзбек мусиқа санъатида анъанавий ва замонавий усулларнинг уйғунлашуви, ёш авлоднинг мусиқий дунёқарашини шакллантиришда халқаро тажрибаларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритилган.
Таянч сўзлар: ўзбек мусиқаси, халқаро маданий жараёнлар, мусиқа интеграцияси, инновацион йўналишлар, миллий анъаналар, глобал таъсир, мусиқа таълими, маданий алоқа.