English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек мультфильми халқаро фестивалда намойиш этилади
12:23 / 2021-10-30

Маълумки, ҳар йили 28 октябрь “Халқаро анимация куни” сифатида нишонланади.

Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида анимацион кино байрами муносабати билан 2019 йилдан буён “Amen” халқаро анимацион фильмлар фестивали ўтказилиб келинмоқда.

Унда анимация соҳасида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги инновацион технологиялар ва замонавий дастурлар асосида ишлаб чиқарилаётган анимацион асарлар баҳоланади.

Бу йил ушбу фестивалда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Ғилдиракли уй” (“Дом на колесах”) мультфильми иштирок этмоқда.

Мазкур мультфильм сценарий муаллифи Дмитрий Власов, режиссёр Азиз Муҳаммедов, композитор Жамшид Изамов.

Маълумот учун, 2020 йилда мазкур фестивалда Дмитрий Власовнинг “Ҳаёт дарёси” (“Поток”) анимацион фильми “Энг яхши постановкачи рассом” номинацияси бўйича ғолиб бўлган эди.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА