English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек миллий таомлари хорижликларни мафтун этмоқда
17:05 / 2023-05-06

III Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида “Гулистон истироҳат боғи”га ёндош Алишер Навоий кўчаси бўйлаб миллий ва жаҳон таомлари, мамлакатимизнинг гастрономик туризм салоҳиятини акс эттирувчи кўргазма ҳам ташкил этилди.

Бу ерда республикамиз вилоятларидан келган моҳир пазандалар ўз ҳудудларининг тансиқ таомларини тайёрлаш жараёнини намойиш этмоқда. Кўргазма иштирокчилари Самарқанд нонлари, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарёнинг тандир кабоблари, Андижоннинг паловхонтўраси ва бошқа таомларнинг тайёрланиш усулларини кузатиш баробарида уларни татиб кўриш имкониятига ҳам эга бўлмоқда.

[gallery-11757]

Кўргазмада мавжуд дунё таомлари халқимизнинг пазандалик маҳоратини кенг намойиш этаётган бўлса, миллий таомларимиз жаннатмонанд юртимизда қадимдан ошпазлик санъати юксак даражада ривожланганидан дарак беради.

Кўргазмада шунингдек, Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевлар ҳам иштирок этди.

Ш.Суяров,

Ш.Ортиқбоев,(суратлар) ЎзА