Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек футболининг 110 йиллиги кенг нишонланди
11:32 / 2022-04-16

Қорақалпоғистон Республикасида ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилди.

Дастлаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация футбол фахрийлари, футбол ривожига улкан ҳисса қўшган инсонлар хонадонларига ташриф буюрди.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов, Вазирлар Кенгаши Раиси, Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси президенти Қаҳрамон Сариев, ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва ўзбек футболи фахрийлари иштирок этди. 

Учрашувда Оролбўйида футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар муҳокама этилди. Тадбир сўнгида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камаловга ҳамда Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариевга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. 

Меҳмонлар Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Арал Самали” – “Янгиер”  учрашувини томоша қилди. Учрашув танафусида бир қатор фахрийларга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан фестивал ташкил этилди. Тадбирда ёш спортчиларга ЎФA томонидан эсдалик совғалари топширилди. Футбол бўйича Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон фахрийлар жамоаларининг ўртоқлиқ учрашуви бўлиб ўтди. 

[gallery-6659]

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА