Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек фольклоршунослигига оид янги китоб
10:48 / 2021-06-18

Филология фанлари доктори, профессор Маматқул Жўраев муаллифлигида "Ўзбек фольклоршунослиги" китоби нашрдан чиқди.

 Китоб фольклоршунослар, этнографлар, филолог-талабалар ҳамда халқимизнинг миллий қадриятлари билан қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган. Таъкидлаш керакки, халқимиз кўп асрлар мобайнида яратилиб, сайқалланиб келган ғоят беназир фольклор меросга эга. Ана шу бебаҳо дурдоналарни ёзиб олиш, илмий ўрганиш, нашрга тайёрлаш, чоп эттириш игна билан қудуқ қазишдек мураккаб, машаққатли жараён.  

Халқ ижодиётини илмий ўрганиш борасида самарали меҳнат қилган заҳматкаш олимлар ва фидойи фольклор тўпловчиларнинг фаолияти ҳақида кенг кўламли маълумот берувчи ушбу китоб - илмий-библиографик тадқиқот ўзбек фольклоршунослиги фанининг ўзига хос кўзгусидир. Taдиқиқотда ўтган асрнинг 20-йилларидан бошлаб 2020 йилга қадар ўзбек фольклоршунослиги соҳасида чоп этилган асарлар батафсил таҳлил этилган. Бу китобни ўқиш жараёнида ўзбек фольклоршунослигининг шаклланиши ҳамда турли даврлардаги тарихий тараққиётига доир қизиқарли маълумотлар билан танишиш мумкин.  

Ушбу библиографик маълумотнома ўзбек фольклоршунослигининг фан сифатидаги шаклланиш жараёни ва тадрижий ривожи ҳақида китобхонларнинг билимларини бойитишга хизмат қилади.  

Н.Усмонова,  ЎзА