Ўзбек чавандози Польшада муваффақиятга эришмоқда
Польшада от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилаётган "CSI3*-W Cavaliada Poznan" халқаро мусобақасида мамлакатимиз чавандозлари муносиб қатнашмоқда.
Нуфузли мусобақанинг дастлабки баҳсларида қатнашган ҳамюртимиз Нуржан Туякбаев «Ланcелотта» лақабли тулпори билан 145 см. баландликдан иборат тўсиқлардан ўтиш дастурида 100 нафардан зиёд спортчи орасида мусобақани жарима очколарисиз якунлади ҳамда медаллар учун курашиш имкониятига эга чиқди.
Энди моҳир чавандозимиз 18 декабрь куни дунёнинг энг сара от спорти вакиллар билан 160 см. баландликни ташкил этадиган асосий дастурда ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Айтиш лозим, медаллар учун курашда ҳамюртимизга ушбу йўналишда польшалик Александр Левандовский, Марек Левиски, нидерландиялик Жонни Палса каби 9 нафар етакчи спортчилар рақиб бўлади.
Т. Рўзиев, ЎзА