Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати поёнига етди. Уч кун давом этган Ўзбекистон чемпионатининг муросасиз баҳслари натижасига кўра, София Тошматова, Иззатиллоҳ Абдуғоффоров, Темур Азимов, Аъзам Толиббоев, Бекзод Қурбонов каби спортчилар ўз йўналишларида ғолибликни тантана қилди.
Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Жорий йил 4-6 апрель кунлари АҚШнинг Небраска штати Омаха шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказиладиган Жаҳон кубоги финал босқичида 19 мамлакатнинг 41 нафар номдор чавандозлари қаторида ҳамюртимиз Нуржан Туякбаев ҳам иштирок этмоқда.

Айтиш лозим, чавандозимиз ўтган йили 11 та мамлакат вакиллари ўртасида ташкил этилган Евроосиё минтақаси саралаш баҳсларида энг юқори балл жамғариб, Жаҳон кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг хабар беришича, Нуржан Туякбаев Жаҳон кубоги баҳсларида "Ланселотта" лақабли отида иштирок этади. Аҳамиятлиси, бу ўзбек чавандозининг ўз тулпори билан илк бор АҚШда ўтадиган мусобақада иштирок этиши.
Т.Рўзиев, ЎзА