Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек бокси тарихидаги энг катта таркибли терма жамоа Осиё чемпионатига жўнаб кетди
17:47 / 2022-02-25

Катталар ўртасидаги терма жамоа аъзолари бокс бўйича Белграднинг Сафия шаҳрида ўтаётган халқаро турнирда иштирок этаётган бўлса, 25 февраль куни ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Иорданияга жўнаб кетди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, 1-14 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.   


Мазкур чемпионатда мамлакатимиз ёш боксчилари 4 та таркибда қатнашиши белгиланган.   

Ёшлар терма жамоасидаги ўғил болалар таркиби 13 нафардан, ёш қизлар жамоаси 11 нафардан, ўсмир ўғил болалар 13 нафар ҳамда ўсмир қизлар жамоаси 12 нафардан иборатлиги назарда тутилса, Ўзбекистон бокси тарихида илк бор катта терма жамоа билан қитъа чемпионатида қатнашмоқда.  


Т.Рўзиев, ЎзА