Болгариянинг София шаҳрида 22 февраль кунидан 1 март санасига қадар давом этган бокс бўйича “Странджа” халқаро турнири ўз якунига етди.
Мазкур турнирда иштирок этган эркаклар жамоамиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 бронза, аёллар жамоамиз эса 4 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медалига эга чиқди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ва аёллар ўртасида ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Медаль жамғаришда иккинчи ўрин Қозоғистон вакилларига, учинчи ўрин Украина термасига насиб этди.
Нуфузли мусобақада Фазлиддин Эркинбоев, Акмалжон Исроилов, Тўрабек Ҳабибуллаев, Сабина Бобоқулова, Нигина Ўктамова, Навбаҳор Ҳамидова ҳамда Азиза Зокирова ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, Жавоҳир Умматалиев, Озодбек Алиев, Феруза Казакова ва Олтиной Сотимбоева кумуш, Асилбек Жалилов, Шавкатжон Болтаев, Норбек Абдуллаев, Самир Собиров, Фарзона Фозилова, Рухшона Парпиева эса бронза медали билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА