Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек билан тожикнинг
17:20 / 2022-06-03

Назм

Сухани бир, сўзи бир,

Маслаги бир, кўзи бир,

Дилу биру ўзи бир – 

Ўзбек билан тожикнинг.

 

Қўшиғи бир, куйи бир,

Фикри биру ўйи бир,

Борди-келди, тўйи бир,

Бўй-басти, ранг-рўйи бир –

Ўзбек билан тожикнинг.

 

Танбур, дутор – сози бир,

Жўр бўлса, овози бир,

Парвози бир, рози бир,

Аёз билан ёзи бир –

Ўзбек билан тожикнинг.

 

Манзили бир, йўли бир,

Ишда қотган қўли бир,

Қўй-қўзиси, тўли бир,

Гули бир, булбули бир –

Ўзбек билан тожикнинг.

 

Келажаги бор бўлсин,

Буюкликка ёр бўлсин,

Ҳар куни баҳор бўлсин,

Бахти барқарор бўлсин –

Ўзбек билан тожикнинг.

 

Салим АШУР