Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек бахшичилик санъати ЮНЕСКО номоддий мероси рўйхатига киритилиши мумкин
15:00 / 2022-02-28

Жаҳон матбуоти саҳифаларида

ЮНЕСКО Ҳукуматлараро қўмитаси иштирокчилари  Инсониятнинг  номоддий маданий мероси  рўйхатига киритиш учун 55 та янги талабномани  кўриб чиқишмоқда. Улар қаторида – ўзбек бахшичилик санъати; «ОРНЕК» –  қрим татарларининг  нақши; Туркманистон дутор ясаш ҳунармандчилиги ҳамда анъанавий мусиқа ва қўшиқчилик санъати; шунингдек, Тожикистон халқ ва мусиқий мероси бўлмиш фалак байрами.

Жорий йилда Қўмита иштирокчилари Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритиш учун 45 та аризани кўриб чиқадилар. Шулардан шошилинч ҳимояга муҳтож Номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш учун 5 та ариза ва Номоддий маданий меросни сақлаш бўйича Илғор тажриба  реестрига киритиш учун 5 та номинация. 

***

ЮНЕСКО: АҚШ Ироққа минглаб санъат асарлари, жумладан “Гильгамеш лавҳаси” ни қайтаради

«Гильгамеш лавҳаси» –бизгача етиб келган энг қадимий  адабий асарлардан биридир. Шу ҳафтада АҚШ нодир асарни унинг қонуний эгаси  Ироққа тантанали қайтаради. Лойдан ясалган «Гильгамеш лавҳаси»1990 йил  август ойида орада  Форс кўрфазида урушбошланганидан кўп ўтмай Ироқ музейидан  олиб қўйилган эди. 2007 йилда ушбу нодир асар Америка бозорида ноқонуний сотувга қўйилган эди,2019 йилда эса, АҚШ Адлия вазирлиги томонидан мусодара қилинди. 

Лавҳа қадимги Месопотамия цивилизацияси ҳақида шумер тилидаёзилган ёзувларни ўз ичига олади. Унда “Гильгамеш ҳақидаги достон” дан парчалар келтирилган. 

АҚШ ҳукумати Ироқдан сўнгги ўн йилда талон-тарож қилинган 17 000 та артефактларни  мамлакатга ихтиёрий қайтарилишига ёрдам берди. ЮНЕСКО Ироқ миллий музейига мамлакатнинг бебаҳо асарларини инвентаризация қилиш ва тадқиқотлар ўтказишга ёрдам кўрсатади.

И.Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА