English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек адиби халқаро "Женима" мукофотига сазовор бўлди
19:40 / 2022-05-21

“Женима” мукофоти 2004 йил “Инсоният манфаатлари йўлида битилган улуғвор сўзнинг юксак руҳи ва қудратига миннатдорлик ифодаси” сифатида ташкил этилган.

Ушбу нуфузли мукофот инсониятнинг бугунги тарихида ўчмас из қолдирадиган ва унинг унутилмас бўлагига айланадиган, кўзга кўринган бирор-бир адабий иш ёхуд кўп эътирофларга мушарраф бўлган асар учун ҳар йили жаҳоннинг янгидан-янги адибларига топширилади. Мазкур соврин Мэри Йе ва доктор Жек Маринаж сингари адабиётшунос олимлару академик шахслардан иборат "Женима" мукофоти қўмитаси томонидан тақдим қилинади. Қароргоҳи АҚШда жойлашган "Женима" мукофоти қўмитасига "Mundus ArtiumPress" директори, “Mundus Artium” жаҳон адабиёти ва санъати журнали муҳаррири Жек Маринаж раислик қилади.

“Женима” — ҳомийлик маблағларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир суммани ўз ичига олган пул мукофоти. У ҳар йили лауреатнинг ўз Ватанида май ойида тақдим қилинади.

Хуллас, мазкур мукофотга бу йил халқаро ҳайъат аъзолари розилиги билан Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб ўзбекистонлик таниқли адиб Қўчқор Норқобил муносиб кўрилди.

—Адибнинг хорижий давлатлар нашриётларида босилган китоблари, босма ва электрон нашрларда мунтазам чоп этилаётган қисса ҳамда ҳикояларидаги тинчликни улуғлаш, башар тақдири учун қайғуриш, умуминсоний меҳр-муҳаббат ғояларига ўз халқининг буюк қадриятлари ва характери уйғунлашиб кетган. Сарҳад билмас инсоний дард ва шодлик самимият билан ифодаланади, — дейди мазкур мукофот қўмитаси раиси Жек Маринаж.

Ушбу мукофотни топшириш маросими жорий йилнинг 21 май куни Тошкентда бўлиб ўтди.

Ҳозиргача “Женима” халқаро мукофотига қуйидаги адиблар сазовор бўлган:

2004 йил – Мария Кристина Виланова (Гватемала);

2005 йил – Фредерик Тернер (Англия/АҚШ);

2005 йил – Жужанна Ожсват (Венгрия/АҚШ);

2006 йил – Констанс Рук (Канада);

2007 йил – Ольга Славникова (Россия);

2008 йил – Али Подримья (Косово);

2009 йил – Рауль Риверо Кастанеда (Куба);

2010 йил – Соломон Дересса (Эфиопия);

2011 йил – Стефанос Тассопулос (Греция);

2012 йил – Джек Хиршман (АҚШ);

2013 йил – Башир Копти (Фаластин);

2014 йил– Ана Бландиана (Руминия);

2015 йил – Радомир Андрич (Сербия);

2016 йил – Далан Лузай (Албания);

2017 йил – Пьетер Дрешай (Черногория);

2018 йил – Ева Муцкова (Словакия);

2019 йил – Порнпен Хантракул (Таиланд);

2020 йил – Гитеш Шарма (Ҳиндистон);

2021 йил – Чой Донхо (Корея) ва ниҳоят...

2022 йил бу рўйхатдан Қўчқор Норқобил (Ўзбекистон) ҳам жой олди.

ЎзА