Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек адибасининг китоби Туркияда чоп этилди
14:24 / 2021-11-09

Ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги алоқалар йилдан йилга ривож топиб бораётганлиги қувонарли ҳол.

Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Наргиза Асадованинг «Ҳолва» номли ҳикоялар тўплами чоп этилди. Тақдимотга Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Алпарслан Акынжи, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари адабиётшунос олимлар, Тошкент давлат шарқшунослик университетининг турк филологияси кафедраси профессорлари иштирок этди.

Ушбу китоб Наргиза Асадованинг Туркияда чоп этилган иккинчи китоби бўлиб, аввалроқ «Мужда» номли шеърлар тўплами Истанбул шаҳрида чоп этилган. Шу йили Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги томонидан китоб тақдимоти ўтказилганди.

Турон ахборот - кутубхонасида ўтказилган тақдимот давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Адҳамбек Алимбеков, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид адибанинг ижоди ва янги чоп этилган китоби ҳақида сўз юритди.

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Алпарслан Акынжи Ўзбекистон алломалар ватани экани, шу сабабдан туркияликлар бу юртни Ота юрт деб аташлари ҳақида гапирди. Янги Ўзбекистон ҳар соҳада ривожланаётганлиги, қардош халқлар бундан мамнун эканликларини билдирди. «Ҳолва» китоби туркча ва ўзбекчада матбуотдан чиқди. Бундан кейин ҳам янги китобларни чоп этишда ҳамкорлик қилишларини айтиб ўтди.

Тадбир сўнгида Наргиза Асад янги асарининг бошқа асарларидан фарқи, китобдаги асосий қаҳрамонлар аёллар, уларнинг матонати, кеча ва бугун қаҳрамонлари бўлганликлари учун ўзбек ва турк ижодкорларига ширин туҳфа ҳадя этиш ниятида китобни шундай номлаганлиги ҳақида гапирди. Китобни чоп этишда ва таржима қилишда ёрдам берган ижодкорларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Мухлиса Аъзамова,

Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети талабаси