Ўзбек адабиётшунослигида қисса жанрининг тарихий асослари
Айимхан ЭШНИЯЗОВА доцент в.б Филология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ayimxon.eshniyazova@mail.ru
Аннотация
Мақолада ўзбек адабиётшунослигида қисса жанри тарихий асосларининг муқаддас манбаларга боғланиши, илк қиссаларнинг пайдо бўлиши, ривожланиш босқичлари ва бу жанрда олиб борилган изланишлар тадқиқ қилинган. Қиссада қиссанавис образи бўйича ўзбек ва жаҳон адабиётшунослигида олиб борилган тадқиқотлар умумлаштирилган. Қисса жанри канонларидаги ўзгаришлар, унинг архитектоникаси, ўзига хос хусусиятлари, табиатан шакл ва мазмунга хос янгиланишга мойиллиги, қиссачилик тараққиётига туртки бўлган омиллар илмий ёритилган.
Таянч сўзлар: қисса, жанр канонлари, повесть, муаллиф, сюжет, композиция, жанр табиати, қаҳрамон, уч ўлчов, жанр спецификаси, архитектоника.