Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбегим қасидаси” хорижий журналистлар талқинида
15:24 / 2023-10-21

Хитойда ўтаётган “Бир макон, бир йўл” журналистлари форумида қатнашиб турган бир қатор хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари юртимизда кенг нишонланаётган ўзбек тили байрами муносабати билан халқимизни қутлади.

Энг қувонарлиси жаҳоннинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида фаолият юритадиган журналистлар таниқли ёзувчи Эркин Воҳидов ижодига мансуб “Ўзбегим қасидаси” шеърини айтиб берди.  

Инсоннинг онгу шуурига, қалбига она тили она алласи билан киради. Шу боис, тилни миллатнинг ғурури, ифтихори даражасига кўтарамиз. Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 21 октябрь куни “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармон қабул қилинди. Ҳужжатга биноан, 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланди. Бу мамлакатимизнинг янги тарихи, янги тараққиёт босқичида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг ишончли самараси ҳамда мустақил Ватанимизнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маданий-маънавий ҳаётида улкан воқеа бўлди. Неча йилдирки, мамлакатимизда ўзбек тили мавқейини ошириш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Ўзбек тилига бўлган ҳурмат-эҳтиром нафақат давлат, балки халқаро миқёсда ҳам ошиб бормоқда. Бунинг яққол мисоли сифатида Пекинда бўлиб турган етакчи журналистларнинг ўзбек тилида гапирганини қайд этиш мумкин.  

Хорижликларнинг ўзбек тилида гапираётгани, халқимизни юртимизда кенг нишонланаётган байрам билан қутлаётгани кўнгилларга ғурур бағишлайди. Зеро, Она тилимиз бой, маданиятимиз гўзал ва тарихимиз ранг-баранг. Байрам муборак бўлсин.  

<iframe width="887" height="499" src="https://www.youtube.com/embed/wlRzyDRksk8" title="“Ўзбегим қасидаси” хорижий журналистлар талқинида" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

ЎзА мухбири Беҳруз Худойбердиев тайёрлади. 

Хитой, Пекин шаҳри