Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзархив”: йил якунидаги асосий янгиликлар элон қилинди
21:11 / 2025-12-26

“Ўзархив” агентлигида Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида 2025 йил 26 декабрдаги “2025 йил якунлари: асосий натижалар” мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек,Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1,2 млн. сақлов бирлигидаги 96,9 млн. кадр ҳужжатлар рақамлаштирилди.  

2025-йил бошидан 115,8 минг сақлов бирлигидаги қарийб 15,2 млн. кадр рақамлаштирилди ва режа 101,8 фоизга бажарилди.  

Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари томонидан “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимида жами 1,29 млн маълумотлар тўпламлари киритилди, шундан 422 та фонд, 1634 та рўйхат, 347 минг сақлов бирлиги ва 946 минг ҳужжат базаси яратилди ҳамда режа 108 фоиз бажарилди.

Давлат архивларини модий техника базасини мустаҳкамлаш, рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида 100 та замонавий компьютер ҳамда турли хилдаги 105 та сканерлаш ускуналари харид қилинди.  

Архив ҳужжатларининг суғурта фондини яратиш тизими жорий қилинди, шу жумладан 35 мм кенгликдаги плёнкалар билан ишлайдиган SMA 51 ускунаси белгиланган тартибда харид қилиниб, Ўзбекистон миллий архивида ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-апрелдаги 208-сон қарори асосида архив соҳаси мутахассисларини баҳолашга мўлжалланган «Архив иши» тизимида модул (сервис) ишлаб чиқилиб, қуйидагилар бажарилди.

Жумладан, малака мезонлари асосида тест саволларини қўшиш, фойдаланувчини онлайн тестдан ўтказиш ва баҳолаш, фойдаланувчини онлайн суҳбатдан ўтказиш ва баҳолаш, тест ва суҳбат натижаси асосида автоматик маълумот ва сертификатни шакллантириш, амалдаги касбий компетентлик гувоҳномалари ҳақидаги маълумотлар архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказилган талабгорлар реестрига киритилишини таъминлаш.

“Ўзархив” агентлиги ва Кадастр агентлигининг 2025-йил 20-майдаги “Тизимда коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларнинг олдини олиш тўғрисида” қўшма буйруғига мувофиқ, “Архив иши” ахборот тизимида (my.archive.uz) 700 нафардан зиёд Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари масъул ходимлари рўйхатдан ўтказилди. Ҳозирда Давлат архивлари томонидан ерга оид сўровларга жавоб берилганда кадастр ходимлари томонидан ушбу жавобнинг асос ҳужжатиларини текшириш имконияти яратилди.  

“Ўзархив” агентлиги томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари қамров даражаси оширилиб, электрон давлат хизматлари сони 10 тага етказилди.

Жумладан, ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар 409 084 та ташкил этиб, шундан давлат архивларига 218 468 та, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига 190 616 та келиб тушган.

Гулноза Бобоева, ЎзА