Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзархив” агентлигига икки ойда 200 мингдан зиёд сўров келиб тушган
14:40 / 2022-02-25

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида брифинг ўтказилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 ойи давомида мамлакатимиз архивларига 16 минг 554 та мавзули ҳамда 190 минг 672 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушган. Шундан, 153 минг 767 та сўровлар давлат хизматлари марказлари орқали келиб тушган. Архив ҳужжатлари асосида сўровлар ижроси бажарилиб, уларга ижобий ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. 

2021 йил 1 июндан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланаши белгилаб қўйилган бўлсада, амалиётда кўп ҳолларда фуқаролар томонидан пенсия жамғармасига бормасдан туриб тўғридан-тўғри архивга мурожаат этиш ҳолатлари қайд этилмоқда.  

Натижада фуқаролар ўзини-ўзи сарсон қилиши, ортиқча вақт йўқотиши ва архивлар фаолиятида турли ҳолатлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Шу сабаб архивларга мурожаат қилишдан орлдин тегишли тартибда Пенсия жамғармасига биринчи мурожаат этиш тавсия қилинади. 

Шунингдек, жорий йил март ойида “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” шиори остида “Ўзархив” агентлиги томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда “Ўзбек аёли – ўтмиш, нафосат, келажак рамзи” мавзусидаги 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган Республика фотокўргазмаси ўтказилади.  
Фотокўргазманинг тантанали очилиш маросими 2022 йил 4 март куни соат 11.00 да Тошкент Фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.   

Гулноза Бобоева,  ЎзА