Миллий матбуот марказида 2025 йил иккинчи чорагида “Ўзархив” агентлиги томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантириш режаси доирасида 20 та кўрсаткич бўйича ишлар қилинди, шундан 19 та кўрсаткич ошириб бажарилди.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг “Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1,18 миллион сақлов бирлигидаги 87,6 миллион кадр рақамлаштирилди.
[gallery-24472]
“Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларнинг ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига жами 672 минг 527 та маълумот киритилди.
Шу билан бирга, бугунги кунда давлат архивларида рақамлаштириш жараёнини янада тезлаштириш мақсадида хорижий, замонавий ускуналар харид қилинди.
Вазирлик, идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг 130 минг 169 сақлов бирлигида бошқарув, 207 сақлов бирлигида шахсий келиб чиқиш, 12 минг 692 сақлов бирлигида шахсий таркиб, 225 сақлов бирлигида илмий-техник, 27 сақлов бирлигида кино, 2 минг 568 сақлов бирлигида сурат, 60 сақлов бирлигида овозли архив ҳужжатлари давлат архивлари сақловига қабул қилинди.
Архив ҳужжатлари асосида 162 минг 20 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 150 минг 814 тасига ижобий ечим топилган, 11 минг 206 таси бўйича эса тегишли тушунтиришлар берилган. Ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмагани ва тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар 63 минг 33 тани, ҳисобот даврида ижродагилар 8 минг 177 тани ташкил этади.
Шунингдек, келиб тушган мавзули сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 10 минг 479 таси ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмагани бўйича тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, 184 та давлат органи ва ташкилотларида архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати тадбирлари ўтказилди.
Гулноза Бобоева, Ойбек Пардаев(сурат), ЎзА