Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзаро ишонч ва шарқона вазминлик уйғунлиги
12:15 / 2022-07-10

Бугунги мураккаб замоннинг ўзи воқеликка очиқ кўз билан, теран ва чуқур мушоҳада юритган ҳолда назар ташлашни, ҳушёр қарашни, жаҳонда ва ён-атрофимизда тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда.

Бугун янгиланаётган Ўзбекистон шундай шитоб ва маҳобат билан ривожланиб боряптики, унга ёруғ ҳавас билан қараётганлар қаторида қора ҳасад билан қараётган кучлар ғаламислар ҳам кам эмас. Улар мамлакатимизда муҳим ижтимоий-сиёсий ҳодиса – Конституциявий ислоҳотлар жараёнида фитна-фасод қўзғаб, халқимизнинг ҳамжиҳатлигига путур етказишга уринмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида иғвогар нокаслар томонидан уюштирилган ноқонуний намойишлар нафақат Қорақалпоғистонда, балки мамлакатимизда осойишта ҳаётни издан чиқаришга қаратилгани, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасида синовдан ўтган дўстликка раҳна солишга қаратилгани ҳаммамизга маълум бўлди.

Узоқ ва яқин ўтмишимизда икки халқ сув келса симириб, тош келса кемириб, биргаликда барча синовларни енгиб ўтган. Аммо тарих, қадрият, анъаналарни эъзозламаган, ўзининг тор манфаатларини ягона мамлакатнинг манфаатидан устун қўйган айрим сохта “юртсеварлар” ноқонуний ҳаракати, чалғитиши тинч, барқарор ҳаёт кечираётган қорақалпоғистонликларнинг тинчлигига рахна солди. Буни ахборот маконида тарқатилаётган сохта ва асоссиз хабарлардан билиш мумкин.

Ўзбек ва қорақалпоқ халқини нафақат ягона мамлакат, балки неча асрлик орзу-умид ва интилишлар, яшаш тарзи, урф-одатлар ҳам бирлаштириб туради. Қисқа муддатда Ватанимиз бунёдкорлик ва янги марралар гўшасига айланди. Қорақалпоғистон замини ҳам обод бўлди, халқ фаровонлиги ўсди, ҳаёт сифатий ўзгаришларга бой бўлди. Бу мамлакатимизда танланган йўлнинг тўғрилиги, ислоҳотлар изчиллиги, унинг марказида инсон манфаати турганлигидир.

Доноларимиз юрти тинчнинг ўзи тинч, деб бежиз айтмаган. Тинчлик-осойишталик ҳукм сурган жойда, юксалиш ва тараққиёт бўлади, юрт гуллаб-яшнайди, фуқароларнинг турмуши фаровонлашади. Шундай экан, тинчлик-осойишталикка ўз-ўзидан эришиб бўлмаслигини ҳаммамиз тўғри англашимиз керак. Бу ютуқлар ўз-ўзидан яратилмагани, унга халқимизга хос сабр-бардош, қатъий ишонч, ҳамжиҳат-ҳамфикрликда яшаш, тинчлик-осойишталикни асраш, бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиш орқали ҳар қачонгидан ватанпарварликда собит бўлишлари керак.

Нусратилла Баракаев

Бухоро муҳандислик-технология институти ректори,

профессор. ЎзА