Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланади
17:10 / 2022-01-24

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Бангладеш Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Жаҳонгир Алам бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда бангладешлик ва навоийлик тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бунинг учун улар иштирокида бизнес форум ва ишбилармонлик учрашувларини ташкил этишга келишиб олинди.

Дастлаб вилоят ҳокими меҳмонларни ҳудуднинг иқтисодий ва инвестициявий имкониятлари, инфратузилма ва логистика шароитлари билан таништирар экан, узоқ ва яқин хорижий давлатлар, хусусан Бангладеш Республикаси билан савдо-иқтисодий ва маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантириш учун барча асослар етарли эканини таъкидлади.

Ўз навбатида жаноб Муҳаммад Жаҳонгир Алам Навоий вилояти билан Бангладеш давлати ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доираларини кенгайтириш, жумладан, мева-сабзавот, тўқимачилик, фармацевтика соҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари билан қизиқди ҳамда бу борадаги алоқаларни жадаллаштириш учун хизмат қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Ташриф доирасида Бангладеш элчиси Навоий халқаро аэропорти негизида ташкил этилган интермодаль логистика маркази имкониятлари билан ҳам танишди.

 

ЎзА