Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзаро ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди
14:07 / 2025-08-20

Мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни тежаш ва қайта ишлашга қаратилган ислоҳотлар доирасида халқаро ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги кунда мазкур йўналишда турли илғор тажрибалар ўрганилиб, амалий ҳамкорлик лойиҳалари йўлга қўйилмоқда.

Бугун сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Зокир Ишпўлатов ва “Mekorot” компаниясининг халқаро алоқалар бўйича департамент директори Барак Грабер ўртасида ўтказилган учрашувда шу ҳақда сўз борди. 

Мулоқот чоғида томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр алмашди. 

Шундан сўнг, меҳмон томон “Mekorot” компанияси фаолияти ва унинг тажрибаси ҳақида маълумот берди. Унда қайд этилишича, Исроилнинг миллий сув компанияси - “Mekorot” 1937 йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакат ичимлик сувининг қарийб 80 фоизи ва умумий сув истеъмолининг 70 фоизини таъминлаб келмоқда.

Mekorot” компанияси сув йўқотиш даражасини атиги 3-4 фоизда ушлаб туриши билан ажралиб туради. Бу кўрсаткич ривожланган давлатлардаги ўртача 15 фоиздан бир неча баробар самарали ҳисобланади. У йилига 450 миллион метр куб сувни қайта ишлайди ва ундан олинган сувнинг 90 фоизи қишлоқ хўжалиги ҳамда шаҳар эҳтиёжларига йўналтирилади. 

Вазирлик ахборот хизматига кўра, учрашувда сув таъминоти тизимини такомиллаштириш, сув сифатини назорат қилиш, инфратузилмани модернизация қилиш, оқова сувларни тозалаш ва чучуклаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда рақамлаштириш борасидаги илғор тажрибалар тақдим этилди. 

Учрашув якунида Исроил компанияси вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорлик йўналишларига оид ўз таклифларини билдирди. 

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА