Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзаро англашув меморандуми имзоланди
14:16 / 2026-03-03

Юртимиздаги олий таълим муассасаларининг салоҳиятини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, талабаларнинг кўпроқ хорижий тил ўрганиши орқали касб бозорида муҳим мутахассис сифатида шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Шу мақсадда қатор халқаро ҳамкорликлар йўлга қўйилаётгани ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Ана шундай ҳамкорликларнинг мантиқий давоми ўлароқ, А.Авлоний номидаги институт ва Ўзбекистондаги Гёте институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш, Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш сифатини янгилаш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган меморандумда немис тили бўйича КРК ҳамда КРС тадбирлари учун ўқув-методик ва дидактик материаллар ишлаб чиқиш, ҳудудий педагогик маҳорат марказларининг мутахассислари учун Гёте институтининг малакали тренерларини жалб қилган ҳолда семинар-тренинглар ташкил этиш, ўқитувчиларнинг методик эҳтиёжларини аниқлаш ва рефлексив таҳлил асосида касбий ривожланиш механизмларини жорий этиш, немис тили методистларининг Германияда ташкил этиладиган тил курслари ва халқаро стипендия дастурларида иштирокини қўллаб-қувватлаш устувор йўналишлар сифатида белгиланди.

Таъкидланишича, мазкур келишув педагог кадрларнинг профессионал ривожланишини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга хизмат қилади.

Шербек Исломов, ЎзА