Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси фаолиятини тўхтатди
14:01 / 2023-01-30

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасида барча ходимлар олиб кетилди, мамлакатнинг Теҳрондаги дипломатик миссияси фаолиятини тўхтатди, деб баёнот берди Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов журналистларга.

Аввалроқ Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги республиканинг Эрондаги элчихонасига қилинган ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлган ва икки киши жароҳат олгани ҳақида маълум қилган  эди.  

"Биз элчихонамизнинг дипломатик фаолиятини бутунлай тўхтатдик. У ерда бино маъмурияти ва элчихона мулкини қўриқлаш учун фақат беш киши қолган. Элчихонада қолганлар дипломатик фаолият юритмайди", – деди Халафов.