French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжонлик волейболчи қизлар – Тошкентда
17:36 / 2025-08-15

Шу кунларда волейбол бўйича Озарбайжоннинг 16 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси аъзолари мамлакатимизда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

Машғулотлар давомида озарбайжонлик волейболчи қизлар юртимизнинг турли жамоалари билан назорат ўйинларида майдонга тушди.

Куни кеча қардош мамлакат волейболчи қизлар жамоаси учун Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди.

Саёҳат жараёнида Озарбайжон жамоаси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги музейи, Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейи, Tashkent City Маll ҳамда Magic City мажмуаларига ташриф буюрди.

Маданий ҳордиқдан кейин ўтказилган ўртоқлик ўйинлари ва машғулотлар давомида спортчилар нафақат техник ва тактик кўникмаларни ривожлантирди, балки келгусидаги халқаро мусобақалар учун зарур бўлган руҳий қувватга ҳам эга бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА