Озарбайжонлик таэквондочилар - Тошкентда
Пойтахтимизда "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаси ғолиб ва совриндорлари, барча вилоятлардан келган истеъдодли таэквондочилар, Ўзбекистон ёшлар ва катталар терма жамоалари, шунингдек, Озарбайжон миллий терма жамоаси аъзолари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди.
Айтиш лозим, нуфузли мусобақаларда муваффақиятга эришишда қўшма ўқув-машғулот йиғинларининг аҳамияти беқиёс.
Шу маънода, жорий йилдан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси турли ёш тоифаларидаги терма жамоалар учун ташкил этиладиган машғулотларга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Қўшма ўқув-машғулот йиғини давомида маҳоратли спортчилар орасидан терма жамоага номзодларни саралаш, нуфузли мусобақаларга, жумладан, Тошкент мезбонлигида ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш назарда тутилган.
Т.Рўзиев, ЎзА